ПСЖ Неймардан воз кечди

  • 13 март, 2022, 20:12
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Пари Сен-Жермен” раҳбарияти Неймар бўйича таклифларни кўри чиқишга ва бразилиялик ҳужумчи билан хайрлашишга тайёрю бу ҳақда Telefoot нашри хабар тарқатди.

Tecno

Манбанинг таъкидлашича, парижликлар 30 ёшли юлдузни ушлаб қолишга ҳаракат қилмайди ва жўяли таклиф бўлса, уни сотиб юборади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ПСЖ Неймардан осонликча қутила олмайди. Чунки Европада бразилиялик юлдуз талаб қиладиган катта маошни беришга рози бўладиган клубларни топиш анча мушкул. Шунга қарамай, клуб раҳбарияти бадавлат жамоалардан таклиф келишига ишонмоқда.

Маълумотларга қараганда, парижликлар беш йил муқаддам 222 миллион еврога харид қилинган ўйинчини 100 миллион евро атрофидаги маблаҳ эвазига қўйиб юборишга рози. Жорий мавсумда Неймар ПСЖ сафида 19 марта майдонга тушиб, тўртта гол ва бешта ассист муаллифи бўлди.

ПСЖ Европа Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан кейин клуб хўжайинлари лойиҳани қайта кўриб чиқишга ва таркибни янгидан шакллантиришга қарор қилган. “Кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли турнирида ғолиб чиқиш ПСЖ хўжайинларининг энг асосий мақсади ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!