ПСЖ мухлислари учун хушхабар!
ПСЖ ҳужумчиси Неймар "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган дастабки учрашувда иштирок этиши мумкин.
"RMC Sport" нашри хабарига кўра, бразилиялик футболчи сешанба кунги ўйин учун Париж клубининг қайдномасидан ўрин олиши кутилмоқда. Шанба кунги машғулотларда у яхши ҳолатда эди.
Қайд этиш лозим, Неймар жароҳати туфайли 28 ноябрдан буён майдонга туша олмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли футболчи жорий мавсум парижликлар сафида жами 14 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 3 та ассист муаллифига айланди.



Фикрлар