ПСЖ Месси ўрнига зўр ўйинчи топди

  • 17 Jun 14:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти келаси мавсум жамоани тарк этган Лионель Месси ўрнида ўйнайдиган футболчи қидираётган эди.

Tecno

Le Parisien нашрининг маълум қилишича, парижликлар Месси ўйнаган позицияга “Манчестер Сити” вакили Бернарду Силвани олиб келадиган бўлди. ПСЖ мутасаддилари португалиялик футболчи Мессининг ўрнини тўлиқ боса олишига ишонмоқда.

Transfermarkt портали экспертлари Силвани 80 миллион еврога баҳолаган. Хосеп Гвардиола анчадан бери Манчестердан кетиш истагида юрган футболчини қўйиб юборишга тайёр.

Бернарду Силва жамоаси требл қайд этган мавсумда 54 та учрашувда қатнашиб, еттита гол ва олтита ассист муаллифи бўлди.

Comments

You must be logged in to commet!