«ПСЖ» Матвей Сафоновнинг келажагини ҳал қилди
Парижнинг машҳур «ПСЖ» клуби россиялик дарвозабон Матвей Сафонов билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлашни режалаштирмоқда.
Француз гранди раҳбарияти Сафоновни камида 2030 йилгача жамоа таркибида сақлаб қолишни истамоқда. Ҳозирги пайтда Россия терма жамоаси посбонининг парижликлар билан амал қилаётган шартномаси 2028 йилда ниҳоясига етади.
Сафонов сўнгги учрашувларда, жумладан яқиндаги «Барселона»га қарши ўйинда ўтказиб юборилган голлардан сўнг танқидга учраганига қарамасдан, бош мураббий Луис Энрике унга асосий таркибда ишонч билдиришда давом этмоқда.
Шу билан бирга, «ПСЖ» келгусида россиялик дарвозабонга мутлақ асосий рақам мақомини кафолатлашга шошилмаяпти. Клуб дарвозабонлар чизиғини кучайтириш бўйича бошқа вариантларни ҳам ўрганишни давом эттирмоқда. Сафоновнинг асосий таркибдаги ўрни эса унинг келгуси ўйинлардаги ўйини ва натижаларига боғлиқ бўлади.