ПСЖ "Лион" футболчиси учун 15 миллион евродан ортиқ пул бермоқчи эмас

  • 26 январь, 2023, 13:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти “Лион”га ярим ҳимоячи Раян Шерки учун максимум 15 миллион евро тўлашга тайёрлигини маълум қилди. Журналист Адриен Грениернинг сўзларига кўра, парижликлар ушбу трансфер учун белгиланган миқдордан ортиқ пул таклиф қилиш ниятида эмас.

Tecno

19 ёшли Шеркининг шартномаси келаси мавсум охирида якунланади ва шу сабабли ҳам ПСЖ бу борада чегирма қилинишига умид қилмоқда. Аммо "Лион" франциялик футболчини бу нархга сотишга рози бўладими ёки йўқми, буниси номаълум.

Шерки жорий мавсум Франция чемпионатида 16 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 3 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!