
МДҲ ўйинлари. Боксчи йигитларимиз 11 та медални қўлга киритди
Озарбайжонда бўлиб ўтаётган МДҲ ўйинларининг бугун бокс баҳсларида сўнгги кун жанглари ўтказилди. Финалга 10 нафар йигитларимиз етиб келишган эди, улардан 5 таси бугун ғалаба қозониб 5 та олтинни нақд қилишди. Демак, ўсмир йигитларимиз 5 та олтин, 5 кумуш ва 1 дона бронза медалларини қўлга киритишди. Албатта, ушбу натижа терма жамоамизни МДҲ ўйинларида тенгсиз эканлигини белгилаб берди.
Олтин медал:
-54 кг. Беҳруз Роҳаталиев
-57 кг. Бобомурод Боймирзаев
-63 кг. Дилшод Аҳмаджонов
-70 кг. Ойбекжон Абдураҳимов
-75 кг. Хуршидбек Жўраев
Кумуш медал:
-46 кг. Ўткирбек Норқосимов
-50 кг. Азизбек Шокиржонов
-60 кг. Отабек Нурмуҳаммадов
-66 кг. Камронбек Ҳамдамов
+80 кг. Фарҳоджон Баҳодиров
Бронза медал:
-52 кг. Бекзод Исмоилжонов
Мураббийлар: Сирожиддин Наимов, Бахтиёр Тўрабоев, Элнур Абдураимов.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Фикрлар