
ПСЖ катта маоши сабаб Неймардан қутулмоқчи. Ягона даъвогар — Лондон клуби
Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар янги мавсумдан фаолиятини Туманли Альбионда давом эттириши мумкин. "Челси" 30 ёшли футболчини ўз сафига қўиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
“Daily Star” нашри хабарига кўра, "аристократлар" Неймарни Ромелу Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Сабаби, Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси тез орада Миланнинг "Интер" клубига ижарага берилади.
Аввалроқ ОАВ парижликлар бразилияликни 50 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёрлиги ҳақида хабар берган эди. Неймарнинг француз клуби билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. ПСЖ катта маош сабаб уни тезроқ сотишга умид қилмоқда.
Форвард ўтган мавсум Лига 1 доирасидаги 22 учрашувда иштирок этиб, 13 гол ва 6 ассист муаллифига айланган.
Фикрлар