Прагада август ойи бошида грунт қопламали турнирга старт берилади

CHERY AUTO

Чехия пойтахти Прагада 10 августдан WTA туркумига кирувчи грунт қопламали турнирига старт берилади. Унда трибуналарга мухлисларнинг ташрифига рухсат берилади. Билетлар июль ойидаёқ сотувга чиқарилади.

Tecno

Ташкилотчиларнинг таъкидланишича, бу янги мусобақа апрельда бўлиб ўтиши керак бўлган, бироқ коронавирус пандемияси сабаб бекор қилинган турнирнинг эквиваленти ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, аёллар ўртасидаги мусобақалар Палермода 3 августдан давом эттирилади.

Comments

You must be logged in to commet!