Пенальтидан гол ура олмаган "Машъал" "Пахтакор"га ютқазди
Ўзбекистон Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Машъал" - "Пахтакор" учрашуви ўз якунига етди.
Пойтахтликларга ғалаба келтирган голга 32-дақиқада Драган Черан муаллифлик қилди. Сербиялик футболчи жамоасининг чиройли комбинациясини гол билан якунлади. Шунингдек, 87-дақиқада Санжар Қувватов пенальтини бартараф этиб, ғалабага муносиб ҳисса қўшди.
Шу тариқа, очколари сонини 41 тага етказиб олган "Пахтакор" пешқадамликни янада мустаҳкамлади. 11-поғонадаги "Машъал" ҳисобида 13 очко мавжуд.
- 90+4'

Учрашув якунланди. "Пахтакор"нинг ғалабали серияси давом этади.
 - 90+2'
Сўнгги дақиқаларда муборакликлар катта куч билан олдинга ўтмоқда.
 - 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди.
 - 88'
Темировнинг зарбасидан кейин дарвозабон хавфни бартараф этди.
 - 87'

СЕЙВ! Чигозининг чап томонга йўллаган зарбасини Қувватов ушлаб олди.
 - 86'

Матич ва Турғунбоев захирага олинди. Улар ўрнига Темиров ҳамда Азмиддинов майдонга тушди.
 - 85'

Жарима майдони ичида тўп Чобановнинг қўлига тегди. Бу - пенальти!
 - 83'
Сўнгги дақиқаларда муборакликлар олдинга кўпроқ ўтяпти.
 - 81'
Аброр Исмоиловнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.
 - 78'

Саъдуллаев ва Қўзиев ўз ўрнини Окоро ҳамда Шаймановга бўшатиб берди.
 - 76'
Азиз Турғунбоевнинг яқин масофадан берган зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
 - 75'

Аллаев огоҳлантирилди.
 - 73'
Қўзиевнинг зарбаси ноаниқ кетди.
 - 71'
Баҳодиров ва Акрамов ўрнига Йўлдошев ҳамда Нўъмонов ўйинга қўшилди.
 - 68'
Назорат яна Хюистра шогирдлари томонга қайтди.
 - 65'
Турғунбоевнинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
 - 63'
Ҳамдамовнинг узатмасидан кейин дарвозабон тўпни ушлаб олди.
 - 61'
Қўзиевнинг зарбасидан кейин тўп иккала устунга тегди. "Машъал"дан бироз омад юз ўгирди.
 - 61'

Холматов ва Собирхўжаев ўрнига Ҳамдамов ва Аброр Исмоилов майдонга тушди.
 - 60'
Иккинчи 45 дақиқаликда Хомяков шогирдлари анча фаоллашди.
 - 58'

Боян Матич огоҳлантирилди.
 - 57'

Жарима майдони ичида Матич ва Эшбўтаев тўқнашиб кетди. "Машъал" дарвозабонига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
 - 55'
Алиқуловнинг зарбасидан кейин Қувватов тўпни осонлик билан ушлаб олди.
 - 53'
Чераннинг узатмасидан кейин Боян Матич тўпга ета олмади.
 - 51'
Муборакликлар иккинчи таймда тизгинни қўлдан бой бермасликка ҳаракат қилмоқда.
 - 48'

Ойбек Нурматов огоҳлантирилди.
 - 46'

Иккинчи тайм бошланди!
 - 45+3'

Танаффус!
 - 45+3'
Азиз Турғунбоевнинг зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
 - 45+1'
Жарима майдони остонасида "шерлар" стандарт вазиятга эга бўлди.
 - 45'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
 - 43'
"Пахтакор" жарима майдони ичида "Машъал" футболчиси йиқилиб тушди. ВАРга қулоқ солган Танташев пенальти йўқлигини билдирди.
 - 41'
Яқин масофадан берилган зарбани Қувватов қайтариб юборди.
 - 40'

Одил Ҳамробековга сариқ карточка кўрсатилди.
 - 37'
Учрашув паст темп ва зерикарли тарзда давом этмоқда.
 - 34'
Ҳисобни очган "шерлар" майдон бўйлаб тўпни назорат қилишда давом этмоқда.
 - 32'

ГОООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
Сайфиевнинг узатмасидан кейин бўш қолган Черан тўпни дарвозага киритди.
 - 30'
"Пахтакор"нинг босими узоқ давом этмоқда.
 - 28'

Акрамовга сариқ карточка кўрсатилди.
 - 27'
Тошкентликлар жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт вазиятга эга бўлди. Аммо муваффақиятсиз.
 - 25'
Жарима майдони ташқарисидан берилган зарбани Қувватов ушлаб олди.
 - 23'
Ўйин анча паст темпда давом этмоқда. Тўп майдон марказидан ўтмаяпти.
 - 20'
Чобанов рақиб жарима майдони ичида рақибга нисбатан қўполлик ишлатди.
 - 18'
Муборакликлар тўлиқ ҳимояга ўтиб олган ҳолда ҳаракат қиляпти.
 - 15'
Назорат Хюистра шогирдларига қайтди. "Машъал" ҳимояда.
 - 13'

Сирожиддин Қўизевга сариқ карточка кўрсатилди.
 - 11'
Нурматовнинг зарбасидан кейин тўп бироз ноаниқ кетди.
 - 9'
Рақиб жарима майдони ичида Матич йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини таъкидлади.
 - 8'
Чуқур ҳимоядан чиққан муборакликлар марказда тўпни назорат қилмоқда.
 - 6'
Матичнинг узатмасидан кейин Черан тўпга ета олмади.
 - 5'
Тўп назорати "шерлар" қўл остида бўлиб турибди.
 - 3'
Кутилганидек, тошкентликлар илк дақиқалардан назоратни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.
 - 1'
Учрашув бошланди!
 



Фикрлар