
"Пахтакор" етакчиси билан янги шартнома имзоламоқчи
Суперлигамизнинг энг савияли ярим ҳимоячиларидан бири келажаги борасида қарор қабул қиляпти.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, "Пахтакор" ўз етакчиларидан бири Сардор Собирхўжаевни Тошкентда олиб қолишга уринмоқда. Клуб раҳбарияти 28 ёшли футболчига янги шартнома таклиф этган. Аммо Собирхўжаев ҳали бир қарорга келганича йўқ.
Агар томонлар келиша олмаса, у фаолиятини Суперлиганинг бошқа кучли жамоаларида давом эттириши ҳам мумкин, унда вариантлар бор.
Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг!
Фикрлар