"Пахтакор" - ОКМК энди финаллардан ташқарида тўқнашишади

  • 8 апрель, 16:12
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

9 апрель куни Ўзбекистон Кубоги 1-турида "Пахтакор" ОКМКни қабул қилади.

Tecno

Ҳозирга қадар "Пахтакор" ва ОКМК ушбу мусобақада уч марта тўқнаш келган. Уларнинг барчаси финал ўйинларига тўғри келган. "Шерлар" икки ғалабага эришган бўлса, Олмалиқ клуби ҳисобида бир ютуқ мавжуд.

"Пахтакор" 7 тўп киритиб, 3 гол ўтказиб юборган. Шунингдек, Лига Кубоги финалида ҳам яна бир тўқнашув кузатилиб, унда "Пахтакор" муваффақият қозонган. Бу сафар жамоалар финалдан ташқари босқичда илк бор куч синашади.

"Пахтакор" ва ОКМК жамоалари ўртасидаги беллашув 9 апрель, чоршанба куни "Жар" стадионида соат 19:30 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!