"Парма" - "Женоа": Матнли трансляция
Италия чемпионати 28-турида "Парма" "Женоа"ни ўз майдонида қабул қилади. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.
- 90+5'

Ўйин якунланди.
- 90+5'

Юрай Куцкага сариқ карточка кўрсатилди.
- 90'

Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'

Ўзгариш: Миха Зайц ўрнини Николо Ровеллага бўшатиб берди.
- 84'

Давиде Бираски сариқ карточка билан сийланди.
- 81'
Деннис Ман баланд сакраб дарвозага боши билан зарба йўллади, Маттиа Перин дарвозасини голдан сақлаб қолди.
- 80'

Жузеппе Песселья майдонни тарк этди, Максим Бузи унинг ўрнини эгаллади.
- 79'

Ўзгариш: Ясмин Куртич ўрнига Жошуа Зиркзее ўйинни давом эттиради.
- 79'

Гастон Бругман ўрнини Эрнанига бўшатиб берди.
- 78'

Гастон Бругман қўпол ўйини учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 74'
Грациано Пелле иккинчи қаватда ҳимоячини ортда қолдирди ва дарвозага зарба берди, дарвозабон зарбани қайтарди.
- 73'

Иван Радовановига сариқ карточка кўрсатилди.
- 72'

Грациано Пелле сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 71'

Ўзгариш: Маттиа Бани ўрнини Риккардо Гальоло эгаллади.
- 70'

ГОООЛ! Жанлука Скамакка қулай вазиятга чиқиб борди ва дарвозанинг ўнг қисмини аниқ нишонга олди.
- 67'

Ўзгариш: Кевин Струтман ўрнини Давиде Бираскига бўшатиб берди.
- 66'

Парма бурчак тўпидан фойдалана олмади.
- 64'

Ўзгариш: Янн Карамо ўрнини Валентин Михаилага бўшатиб берди.
- 64'

Ўзгариш: Маттиа Дестро ўрнини Валон Бехрами эгаллади.
- 62'
Янн Карамо рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 60'
Парма қисқа паслар билан тўпни ўзида ушлаб турмоқда.
- 58'

Давиде Баллардини эътирозлари учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 57'

Жузеппе Песселья қўполлик ишлатгани учун ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.
- 55'
Юрай Куцка ҳужумни гол билан якунлай олмади, Маттиа Перин сейв билан хавфни бартараф этди.
- 53'
Деннис Маннинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади, у майдонга қайтди.
- 52'

Деннис Ман жароҳат олди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 50'

ГОООЛ! Жанлука Скамакка дарвозани ишғол қилди.
- 46'

Эльдор Шомуродов иккинчи таймни захира ўрнидиғида бошлади, Жанлука Скамакка майдонга тушди.
- 46'

Женоа икикнчи таймни ўзгариш билан бошлади: Леннарт-Мартен Чиборра ўрнини Филиппо Мелегони эгаллади.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45+1'

Биринчи тайм якунланди.
- 45'

Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
Маттиа Бани жарима майдонига узатилган пасни боши билан дарвозага йўллади, бироқ зарба ноаниқ чиқди.
- 44'
Леннарт-Мартен Чиборра рақибига фол ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.
- 42'
Давиде Заппакостанинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар узоқлаштиришди.
- 40'
Леннарт-Мартен Чиборра тўпни жарима майдонига узатиб берди, ҳимоячи тўпга блок қўйди.
- 38'

Кевин Струтман бурчакдан тўпни ошириб берди, бироқ ҳужум хавфли чиқмади.
- 35'
Андреа Конти қўполлик ишлатгани учун ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 34'
Ясмин Куртич иккинчи қаватда тўпга биринчи бўлиб улгуриб, дарвозага зарба йўллади, Маттиа Перин тўпни ушлаб олди.
- 32'
- 31'
Леннарт-Мартен Чиборра рақибига фол ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 27'
Ясмин Куртич ҳужумда рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолди.
- 26'

Кевин Струтман ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 25'
Зарбалар бўйича статистика: 3:1. Элдор Шомуродов ҳозирча ўзини кўрсатиш имкониятини қўлга киритгани йўқ.
- 22'
Парма ўйинни назорат қилмоқда, қисқа паслар орқали ҳужум ташкил қилишга уринмоқда.
- 19'

Маттиа Бани ўйин қоидасини бузди, ҳакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.
- 16'

ГОООЛ! Грациано Пелле жарима майдони ичида тўпни ўзига тўғрилаб олди ва "қайчи" услубида рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда.
- 15'
Жузеппе Пессельянинг жарима майдонига узатмасини дарвозабон ушлаб олди.
- 14'
Леннарт-Мартен Чиборранинг ҳужумдаги юришини ҳимоячилар тўхтатиб қолишди.
- 11'
Янн Карамо ҳужумда фол ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 10'
Деннис Ман дарвозанинг пастги қисмига аниқ зарба берди, Маттиа Перин қийинчилик билан зарбани қайтарди.
- 8'
Деннис Ман жарима тўпидан сўнг бош билан дарвозага зарба йўллади, бироқ зарбага аниқлик етишмади.
- 6'
Маттиа Банининг қўлига тўп тегди, ҳакам жарима тўпи белгилади.
- 5'
Кевин Струтман жарима майдонига тўпни узатиб берди, пас яхши чиқди, бироқ дарвозабон тўпни ушлаб олди.
- 4'
Гастон Бругман рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 1'

Ўйин бошланди.



Фикрлар