Ўзбекистон терма жамоасининг Қирғиз Республикасига қарши қайси либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди

BEPUL PROPAN

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғиз Республикасига қарши оқ либосда ўйнайди 

Вакилларимиз эртага Жаҳон чемпионати-2026 саралаши доирасида Қирғиз Республикасига қарши ўйин ўтказади. Бугун ушбу баҳс олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. 
 
Унда ОФК томонидан иштирокчиларга ўйинга оид бир қатор масалалар, хусусан, маркетинг, тиббиёт ва хавфсизлик йўналишлари юзасидан тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди. 
 
Футболчиларимиз мазкур баҳсда тўлиқ оқ, дарвозабонимиз эса яшил либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!