 
                Ўзбекистон Осиё кубоги саралашини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади
Осиё кубоги саралаши 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Шри-Ланка учрашуви якунланди. Унда вакилларимиз йирик 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Ҳамюртларимиз сафида Машарипов, Ҳамдамов ва Сайфиев гол уришга муваффақ бўлди. Меҳмонларга бу баҳсда гол уриш имкони берилмади.
Шу тариқа, Ўзбекистон "С" гуруҳида пешқадам бўлиб олди.
- 90+5' Учрашув якунланди. Ўзбекистон - Шри-Ланка - 3:0. Ғалаба муборак, азизлар! 
- 90+3'Шри-Ланка футболчиси жуда жиддий жароҳат олган(дек кўрсатмоқда ўзини). 
- 90' Учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди. 
- 89'Вакилларимиз майда паслар орқали рақиб мудофаасини ёриб ўтишга ҳаракат қилмоқда. 
- 84'Жамоамиз сардори Шомуродов билан рақиб футболчилари ўртасида келишмовчилик юзага келди. Рақибларда асаблар таранглашмоқда. 
- 81'Ўзбекистон хавфли вазиятлар сонини камайтирмаяпти. Рақиб дарвозабони ҳам сейв қилишдан чарчамади. 
- 76'Ҳаммаси ўйин бошидек кетмоқда. Ўзбекистон ҳужумда, Шри-Ланка чуқур ҳимояда ўйнаяпти. 
- 72' Шри-Ланка дарвозабонига яна тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 
- 69'Вакилларимиз ҳужум қилишдан чарчамаяпти. Кетма-кет хавфли вазиятлар юзага келмоқда. 
- 66'Ҳамдамовнинг қанотдан узатган тўпини Шомуродов боши билан дарвозага йўллади. Зарба ноаниқ. 
- 63' Азизбек Амонов ўз ўрнини Игорь Сергеевга бўшатиб берди. 
- 60' ГООООООООЛ! Вакилларимиз рақиб жарима майдонидаги бетартибликдан унумли фойдаланиб, 3-голни урди. Гол муаллифи Фаррух Сайфиев! 
- 58'Машариповнинг зарбасини ҳимоячилар бартараф этди. 
- 55'Машариповнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 
- 52'Машарипов рақиб жарима майдони ичида ҳимоячи билан курашда йиқилиб тушди. Ҳакам бу вазиятни пенальтига тортмайди, деб ҳисоблади. 
- 51'Уххххх. Яна бир хавфли зарба. Аммо дарвозабон ўз маҳоратини намойиш этди. 
- 47'ГОООООООООЛ! Ҳамдамов ҳам жаримадан дарвозани ишғол қилмоқда - 2:0. 
- 46' Иккинчи тайм бошланди. 
- 45+4'Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:0. Ҳамюртларимиз олдинда бормоқда. 
- 45+2'Алижоновнинг узоқдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. Акс ҳолда, биз яна бир шедевр гол гувоҳи бўлардик. 
- 45' Учрашувнинг биринчи бўлимига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди. 
- 44'Шомуродов ва Амоновнинг ажойиб комбинациясидан сўнг берилган зарбани яна ўша дарвозабон бартараф этди. 
- 42'Футболчиларга сув ичиб олиши учун тўхталиш юзага келди. 
- 40' Рақиб посбони тиббий ёрдамга муҳтож. 
- 36' ГОООООООООЛ! Машарипов жарима зарбасидан ажойиб тарзда фойдаланиб, ҳисобни очди. Ўзбекистон - Шри-Ланка 1:0. 
- 32'Шомуродовнинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг рақиб посбони ажойиб сейв ижро этди ва жамоасини муқаррар голдан асраб қолди. 
- 28'Машарипов ажойиб алдамчи ҳаракатлари билан тўпни рақиб жарима майдонига етказиб берди. Лекин бу вазиятда гол урадиган футболчи топилмади. 
- 25'Амоновнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 
- 23'Эххх. Сайфиев баҳсда ҳисобни очиши мумкин эди. Лекин қулай вазият кўкка совурилди. 
- 22'Учрашувда тўхталиш рўй берди. Амоновга кичик тиббий ёрдам кўрсатилди. 
- 19'Жамоамиз кетма-кет ҳужумлар юзага келтирмоқда. Аммо сўнгги зарба берадиган футболчи топилмаяпти. 
- 17'Вакилларимиз рақиб майдони олдида кучли босим уюштирмоқда. 
- 14'Сайфиевнинг қанотдан узатиб берган тўпини Ҳамдамов бош билан дарвозага йўллади. Бироқ рақиб посбони ўз ўрнида. 
- 12'Рақиб жарима майдони олдида хавфли вазият юзага келтирдик. Бироқ сўнгги зарбага куч етишмади. 
- 10'Отабек Шукуровнинг олисдан йўллаган зарбасини рақиб дарвозабони қайтариб юборди. Вакилларимиз фойдасига бурчак тўпи. 
- 8'Шомуродовда яна бир яхши вазият вужудга келди. Унинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қолди. 
- 6'УХХХХХХ! Қанотдан берилган узатмадан сўнг Шомуродов бош билан зарба йўллашга уриниб кўрди, бироқ у тўпга бироз ета олмади. 
- 2'Илк ҳужум вакилларимизда. Аммо Амоновнинг узатмаси мўлжалга аниқ етиб бормади. 
- 1'Учрашувга старт берилди! 
- 0'Ҳакамлар ҳар икки жамоа сардорлари иштирокида баҳсни ким бошлашини аниқлаб олди. Старт учун барчаси тайёр! 
- 0'Навбат Ўзбекистон Республикаси мадҳиясига! Уни барчамиз биргаликда куйлаймиз! 
- 0'Шри Ланка давлат мадҳияси янграмоқда! 
- 0'Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида бошланади. 



Фикрлар
Oʻzbekiston 3-0 Shri Lanka