Ўзбекистон Осиё чемпионатини 2-ўринда якунлади!

  • 27 апрель, 17:23
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Дзюдо
BEPUL PROPAN

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг яккалик мусобақаси якунига етди. 

Уч кун давомида қитъамизнинг 29 давлати дзюдочилари жами 14 (7 та эркаклар, 7 та аёллар) та вазн тоифасида медаллар учун баҳс олиб боришди. Муросасиз кечган кичик жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медалига эга чиқди. Бу натижа эвазига дзюдочиларимиз умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди. 

Ғолиб ва совриндорларимиз:

Олтин медаллар:
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-90 кг: Шахзодхўжа Шарипов

Кумуш медаллар:
-66 кг: Замохшари Бекмуродов
-90 кг: Нурбек Муртазоев 

Бронза медаллар
-57 кг: Шукуржон Аминова
-78 кг: Маржона Кўчимова 
-81кг: Арслон Тожиев 

Таққослаш учун, ўтган йили Гонконгда ўтган Осиё чемпионатида терма жамоамиз 1 та олтин, 1 та кумуш, 5 та бронза медали билан 5-поғонадан жой олганди. Бу сафарги қитъа чемпионатида ҳам худди ўтган йилда бўлгани сингари Япония терма жамоаси 8 та олтин медал билан биринчи ўринни банд этди. 

Кучли учликка Корея Республикаси дзюдочилари 2 та олтин, 1 та та кумуш, 3 та бронза билан якун ясашди. Битта ортиқча кумуш медал бизга 2-ўринни тақдим этди. Хитой Халқ Республикаси ва Баҳрайн давлатлари ҳисобида бир нафардан чемпион бўлди. Жами 13 мамлакат делегациялари ўз юртларига камида 1 та бронза медали билан қайтадиган бўлишди.

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!