
Ўзбекистон кубоги: "Навбаҳор" Биринчи лига жамоасини қийинчилик билан таслим этди. "Олимпик"дан эса ишончли ғалаба
Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган бугунги 4 ўйиннинг дастлабки 2 таси якунланди.
"Зомин" майдонига сафар уюштирган "Навбаҳор" қийин ғалабага эришди. Учрашувда дастлаб, наманганликлар пенальтидан ҳисобни очди ва иккинчи тайм ўрталарида фарқни яна биттага оширганди.
Бироқ, Биринчи лига вакили "лочинлар"нинг иккинчи голига тезкорлик билан жавоб берди. Якунда ўйин 2:1 ҳисобида "Навбаҳор"нинг ғалабаси билан тугади.
"Оқ-тепа" - "Олимпик" баҳсида голлар шоуси кузатилди. Янги ташкил этилган "Олимпик" рақиби дарвозасини 4 бор ишғол қилди. Ўзи эса икки марта гол ўтказиб юборди. Натижада Тимур Кападзе шогирдлари 3 очкони қўлга киритди.
Ўзбекистон кубоги. 2-тур
ОҚ-ТЕПA — ОЛИМПИК 2:4
Голлар: Отабек Жўрақўзиев, 35 (0:1), Фарруҳбек Мухторов, 56 пен (0:2), Бектемир Aбдуманнонов, 61 (0:3), Талгат Нигматулин, 63 (1:3), Бектемир Aбдуманнонов, 65 (1:4), Суннатилла Мамадалиев, 90 (2:4)
ЗОМИН — НAВБAҲОР 1:2
Голлар: Aзимжон Aҳмедов, 45+2 пен (0:1), Шоҳруҳ Маҳмудхожиев, 72 (0:2), Элдор Каримов, 74 (1:2)
Фикрлар