Ўзбекистон чемпионининг ўғли Польшада Суперкубокни қўлга киритди

  • 10 октябрь, 2020, 11:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Бунёдкор” таркибида Ўзбекистон чемпиони бўлган Ривалдонинг ўғли Ривалдиньо Польша Суперкубогини қўлга киритди.

Бош соврин учун ўтказилган учрашувда “Краковия” жамоаси “Легия” устидан пенальтилар сериясида 5:4 ҳисобида зафар қучди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча вақтларида ҳисоб очилмади.

Ривалдо ўзи каби ҳужумда ўйнайдиган ўғлини ғалаба билан табриклади.

- Ўғлим Ривалдиньони Польша Суперкубоги соҳиби бўлгани билан табриклайман. Худо мададкоринг бўлсин, ўғлим!, - деб ёзади Ривалдо ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

“Краковия” ўз тарихида илк маротаба Суперкубок ғолиби бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!