Ўзбекистон чемпиони профессионал боксдаги дебютини ажойиб ғалаба билан бошлади

  • 21 декабрь, 2019, 16:09
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Профессионал бокснинг ўрта (-72,38 кг) вазн тоифасида фаолиятини бошлаган Одилжон Аслонов (1-0, 1 КО) дебют жангини муддатидан олдин ғалаба билан бошлади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Tecno

Россиялик Вараздат Черниковга (11-15, 4 КО) қарши рингга чиққан Аслонов иккинчи раунднинг 55 сонияси ортда қолганида техник нокаут эвазига ғалаба қозонди. Жангнинг биринчи раундидаёқ россиялик боксчи икки марта нокдаун ҳолатига тушганди. Учинчи нокдаундан сўнг эса у жангни давом эттира олмаслигини билдирди.

Шу тариқа 2019 йилги Ўзбекистон чемпиони Одилжон Аслонов профессионал боксдаги юришини чиройли ғалаба билан бошлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!