Асосий мазмунга ўтиш
От спорти. Ҳамюртимиз халқаро турнирда зафар қучди

От спорти. Ҳамюртимиз халқаро турнирда зафар қучди

Иқтидорли чавандозимиз Абдураҳмон Абдуллаев халқаро майдонда навбатдаги муваффақиятини қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, ҳамюртимиз БААда ўтган конкур бўйича Class 8-CSI 4*-W турнирининг 144 см баландликдаги тўсиқлардан ўтиш беллашувида олтин медални қўлга киритди. Спортчимиз “Go Four It B” лақабли отда ушбу муваффақиятга эришди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ