Асосий мазмунга ўтиш
Осиё ўйинлари. Саудия Арабистони қийинчиликсиз ғалаба қозонди, чорак финалдаги рақиб - Ўзбекистон!

Осиё ўйинлари. Саудия Арабистони қийинчиликсиз ғалаба қозонди, чорак финалдаги рақиб - Ўзбекистон!

Осиё ўйинлари нимчорак финал босқичидан ўрин олган Ҳиндистон - Саудия Арабистони ўйини ўз ниҳоясига етди. Унда саудияликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. 

Голларнинг иккаласига ҳам Муҳаммад Маран муаллифлик қилди. У 51 ва 57-дақиқаларда ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

Шу тариқа, Саудия Арабистони чорак финалга йўл олди. Ушбу босқичда улар ҳамюртларимиз Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув 1 октябрь санасида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ