
Осиё кубоги U-20. Рақибимиз статистикада биздан устун келди
Хитой яшил майдонларида 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги старт олди.
Дастлабки тур доирасида терма жамоамиз Яман ёшларига қарши баҳс олиб борди.
Жанговар тарзда кечган беллашувда ёшларимиз минимал устунликда ғалаба қозонди - 1:0.
Баҳс давомида икки жамоа ҳам кўплаб хавфли вазиятлар ярата олди.
Мазкур ўйиндаги жамоалар статистикаси билан танишинг:
Тўп назорати: Ўзбекистон 53% - Яман 47%
Зарбалар сони: Ўзбекистон 14 - Яман 15
Аниқ зарбалар сони: Ўзбекистон 3 - Яман 5
Гол билан якунланиши мумкин бўлган имкониятлар: Ўзбекистон 1 - Яман 3
Фикрлар