Осиё чемпионати. 10 нафар боксчимиз финалга йўл олди!

  • 8 август, 18:45
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 30 июлдан 12 августга қадар Таиланднинг Бангкок шаҳри 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Tecno

Кун давомида У-19 терма жамоамиздан 12 нафар боксчи финал учун ўз баҳсларини ўтказди.

Бугунги биринчи ярим финал баҳсида, -48 кг вазнда рингга кўтарилган Мафтуна Мусурмонова Вьетнам вакиласи Тҳао Тҳан Лусни қийинчиликсиз таслим этди - 5:0;

Севара Маматова -60 кг вазнда бўлиб ўтган ярим финалда, қозоғистонлик Алина Кудаигеновага ҳеч қандай имкон қолдирмади. Севара жанг давомида рақибасини нокдаун ҳолатига ҳам туширди - 5:0;

Навбатдаги ярим финалда, Райҳона Қурбонбоева -70 кг вазнда қирғизистонлик Зарина Асановани иккинчи раундда техник нокаутга учратди;

-75 кг да Мафтуна Янгиева хитойлик Тонгтонг Гуга ҳакамларнинг қарорларига кўра 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, бронза медали билан мусобақани якунлади;

-80 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Рухшона Парпиева қозоғистонлик Куралай Егинбайкизидан 0:5 ҳисобида енгилиб, чемпионатни учинчи ўринда тугатди;

-60 кг вазнда ўтказилган ярим финалда, Абдураҳмон Маҳмуджонов қозоғистонлик Тортубек Адилетга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди;

Жаҳонгир Зайниддинов -65 кг вазнда бўлиб ўтган ярим финалда, хитойлик Юҳенг Лини қийинчиликсиз мағлуб этди - 5:0;

Абдулазиз Жўрақулов ҳам финалга йўл олди. Боксчимиз бу йўлда эронлик Салеҳ Роозбаҳанини 5:0 ҳисобида таслим қилди;

Муҳаммаджон Яқупбоев  -75 кг вазнда қирғизистонлик Усман Капаровдан 5:0 ҳисобида устун келди;

Норбек Абдуллаев ўтиш баҳсида, -80 кг вазнда Жанубий Корея вакили Ҳеон-Сеунг Жеонгни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди;

-85 кг вазнда бўлиб ўтган ярим финалда, Самир Собиров яна бир Жанубий Корея вакили Дамҳеон Паркга ҳеч қандай имкон қолдирмади - 5:0;

+90 кг да Ислам Салиҳов эронлик Аббас Гаршасби устидан очколар эвазига зафар қучди.

Эслатиб ўтамиз, +80 кг вазндаги Собирахон Шахобиддинова қуръага кўра, тўғридан-тўғри финал йўлланмасини қўлга киритган. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

 

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!