ОЧЛ. АГМКнинг бугунги ўйинини ким шарҳлаши маълум

BEPUL PROPAN

Бугун АГМК Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги иккинчи ўйинини ўтказади. Олмалиқликларга Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби рақиблик қилади. 

Марказий Осиё дербисини «UzReport» канали соат 23:55дан эътиборан жонли тарзда эфирга узатади. Учрашувни Хайрулла Ҳамидов шарҳлайди.

Гуруҳдаги иккинчи баҳсда "Шабаб Ал-Аҳли" мусобақа фаворити "Ал-Ҳилол" билан беллашади. Ушбу ўйин ҳам 23:55да бошланади.

Маълумот ўрнида, квартетдаги жамоалар биринчи турда дуранг қайд этган ва ўз ҳисобларига 1 очкодан ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
18/04/2021 17:22
Шу инсонга Ҳурматим баланд. Ҳақиқий Шарҳловчи, омадларини берсин Ҳайрулло акани. Мен кўпинча 14-ҳудудни кутаман тв да гап йўқ ака сизга. Болалигимда сизни кўрсатувлардаги Футбол+ миди кўриб эшитиб футболга ошно бўлдим. Раҳмат сизга бу кеча албатта ғалаба бўлади, ҳудо ҳоҳласа.