"Ньюкасл" ўтган мавсум 66 та гол ўтказиб юборган дарвозабон билан келишиб олди

  • 30 Jul 02:09
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Англиялик дарвозабон Аарон Рэмсдейл яқин орада "Ньюкасл" сафини тўлдиради.

Tecno

АПЛ клуби 27 ёшли посбоннинг трансфери бўйича "Саутгемптон" билан келишувга эришди. Бу ҳақда "The Athletic" нашри хабар берди. Шартномага кўра, келишув пуллик ижара асосида амалга оширилади ва кейинчалик тўлиқ сотиб олиш имкониятини ҳам ўз ичига олади.

Рэмсдейлга "Ньюкасл" жамоаси жойлашган ҳудудга тиббий кўрикдан ўтиш ва шартнома имзолаш учун боришга рухсат берилган.

Ўтган мавсум АПЛда Рэмсдейл 30 та ўйинда майдонга тушган ва 66 та гол ўтказиб юборган.

Comments

You must be logged in to commet!