Nursulton Team клуби аъзоси Грузияда жанг қилади

  • 26 Apr 17:53
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

21 май куни Грузияда катта ММА кечаси бўлиб ўтади. Биз учун аҳамиятли жиҳати, мазкур жанг оқшомида ҳамюртимиз Камолиддин Мамажонов ҳам навбатдаги жангини ўтказади.

Tecno

Юртдошимизга мезбонлар вакили Михаил Саджиниани рақиблик қилади. Ушбу жанг ярим оғир вазн (93 кг) тоифасида бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, Камолиддин Мамажонов Nursulton Team клуби аъзоси ва у Бекзод Жиянов ҳамда Нурсултон Рўзибоев қўл остида машғулотлар олиб боради. У сўнги жангини 10 апрель куни Санкт-Петербургда россиялик Максим Ткаченкога қарши ўтказиб, 1-раундда техник нокаут билан ғалаба қозонганди.

Маълумот учун, Камолиддин Мамажоновнинг профессионал рекорди 5-1 бўлса, Саджинианининг кўрсаткичи 7-2 кўриниш олган.

Comments

You must be logged in to commet!