"Ноттингем Форест" кичик ҳисобда ғалаба қозонди. "Лидс"-"Вест Хэм" учрашувида эса жанговар дуранг

BEPUL PROPAN

Премьер-Лиганинг 19-туридан ўрин олган "Саутгемптон" - "Ноттингем Форест" учрашувида ягона гол мехмонларнинг ғалабасини таъминлади. Ўйиннинг 27-дақиқасида Бреннан Жонсоннинг пасидан сўнг Тайво Авонийи гол урди. 

Ушбу ғалаба "Ноттингем Форест"ни турнир жадвалида15-ўринга олиб чиқди. "Саутгемптон" эса охирги 20-пағонада бормоқда

 

"Лидс" - "Вест Хэм" учрашувида нисбатан кўпроқ голлар урилди. 27-дақиқада Гнонто мезбонларни олинга олиб чиққан бўлса, 45-дақиқада Лукас Пакета пеналтьидан гол уриб ҳисобни тенлаштирди. Иккинчи бўлим бошида Скамакка рақиб хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни 1:2 кўринишга олиб келди. 70-минутда Родриго гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!