Нодирбек Абдусатторов NAVI билан шартномасини узайтирди
- Abdukarim Atayev
- 0
- Шахмат
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Украинанинг Натус Винcере (NAVI) киберспорт клуби билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Янги келишувга кўра, Абдусатторов 2027-йилда ҳам NAVI шарафини халқаро турнирларда ҳимоя қилади.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик шахматчи 2025-йил феврал ойи ўрталарида NAVI сафига қўшилган. Шу вақт давомида у икки бор Эспортс Wорлд Cуп мусобақасида қатнашиб, 2025 ва 2026-йилларда 5–8-ўринларни эгаллаган.
2026-йил Абдусатторов учун муваффақиятли кечмоқда. Феврал ойида у нуфузли Tata Steel Chess Tournament 2026 — Мастерс мусобақасида ғолиб чиқди. Шунингдек, FIDE томонидан ташкил этилган фристайл шахмат бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди.
Март ойида эса ўзбекистонлик гроссмейстер Prague International Chess Festival 2026 — Masters турнирида ҳам чемпионликни қўлга киритди.
Йилнинг иккинчи ярмида Абдусатторов Super Rapid & Blitz Croatia 2026 ҳамда Green Hills Resort Masters 2026 мусобақаларида кумуш медалларга сазовор бўлди.
Унинг йил давомидаги энг катта ютуғи эса Самарқандда ўтказилган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси билан боғлиқ бўлди. Абдусатторов биринчи тахтада индивидуал олтин медални қўлга киритиш билан бирга, Ўзбекистон терма жамоасининг умумжамоа ҳисобида чемпион бўлишига муносиб ҳисса қўшди.
NAVI клуби Абдусатторовнинг келгуси мавсумдаги иштирокига катта умид билдирмоқда. Гроссмейстер 2027-йилда ҳам қатор халқаро мусобақаларда, жумладан, Esports World Cup 2027 турнирида қатнашиши кутилмоқда.