Николас Отаменди фаолиятини қаерда якунламоқчи?

BEPUL PROPAN

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Николас Отаменди фаолиятини Аргентина клуби "Ривер Плейт"да якунлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақида футболчининг агенти Мартин Сендоа такидлаб ўтди.

"Николас "Ривер"да нафақага чиқиш ниятида.

У айни дамда "Манчестер Сити"да ўзини жуда яхши хис этмоқда, аммо унга "Ривер Плейт"дан қўнғироқ қилиб, трансферга кўндира олишса, Николас ёздаёқ Аргентинага қайтишга тайёр.

Шунга қарамасдан у билан хеч ким алоқага чиқмади, аммо биргина қўнғироқ барчасини ўзгартириб юбориши мумкин", - дейди агент.

Эслатиб ўтамиз, Отамендининг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2022-йил ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!