
Неймарга суперклуб топилди
“Челси” бош мураббийи Томас Тухель ўз жамоасида Неймарни кўришни истаяпти. Бу ҳақда Sky Sport Deutschland нашри хабар тарқатди.
Маълумки, парижликлар бразилиялик футболчининг клуб президенти Нассер Ал-Хелаифий билан муносабати бузилганидан кейин уни бошқа клубга ижарага бериб юборишини эълон қилди.
“Аристократлар” бу вазиятдан унумли фойдаланиб қолмоқчи. “Челси” тарихидаги энг қимматбаҳо ҳужумчи Ромелу Лукаку жамоага мослаша олмай, “Интер”га қайтиб кетди ва лондонликларга ҳужум чизиғида бошқа юлдуз керак бўлади.
ПСЖ Неймардан тезроқ қутилиш учун уни оладиган жамоага кўмаклашиш учун ўйинчининг маошини тўлашга ёрдам бериши бу трансфер имкониятини янада оширади.
Фикрлар