Неймар: “Реал”да тўрт кун ўйнаганман!

  • 27 февраль, 2022, 16:19
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси ўз вақтида “Реал” клубида кўрикда бўлгани ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди.

Tecno

- 10 ёшга тўлганимда “Реал” мени кўрикка таклиф қилди. Жуда бахтли эдим, қаттиқ ҳаяжонландим. Бир ҳафта қолишим керак эди. Мадридга борганимда, бешинчи куни улар мени Барселонадаги турнирга олиб бормоқчи бўлди.

Лекин мен кетиб қолдим. Уйимни жуда соғинган эдим. “Реал”да қолишим учун ҳамма нарса тайёр эди, - деди Неймар.

Бразилиянинг энг зўр ўйинчиларидан бири сифатида ном қозонган Неймар Европадаги фаолиятини “Реал”нинг азалий рақиб “Барселона”да бошлади. Айни пайтда ПСЖ таркибида тўп тепаётган бразилиялик ҳужумчи жаҳон футболида энг қиммат трансфер соҳиби ҳисобланади. Парижликлар уни олиш учун каталонияликларга 222 миллион евро тўлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!