Неймар "РБ Лейпциг"га қарши ўйинда ПСЖга ёрдам бера олади

  • 21 ноябрь, 2020, 13:01
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бразилиялик ҳужумчи Неймар жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди ва бўлажак ўйинларда ПСЖга ёрдам бера олади. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Томас Тухель айтиб ўтди.

Tecno

Энди Неймар 24 ноябрь куни УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 4-туридан ўрин олган “РБ Лейпциг”га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Неймар жорий мавсум Франция чемпионатида 5 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!