Неймар ПСЖни хавотирга солиб қўйди

  • 24 январь, 2023, 18:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти жамоа юлдузи Неймарнинг саломатлигидан ташвишга тушмоқда. Бразилиялик футболчи Қатардаги жаҳон чемпионатида тўпиғидан жароҳат олган эди.

Tecno

Ўшанда Неймар маълум муддатдан кейин сафга қайтган ва мундиалдан кейин Париж клуби учрашувларида ҳам қатнашиб келяпти.

Бироқ, манбаларнинг таъкидлашича, Неймарнинг тўпиғидаги жароҳати ҳали ҳам безовта қилаётгани клуб раҳбариятини хавотирга солмоқда, бу маълумотни L'Equipe нашри ҳам тасдиқлади.

ПСЖ раҳбарияти Неймар Чемпионлар лигасининг нимчорак финалигача тўлиқ оёққа туришини истамоқда. Бу босқичда парижликлар “Бавария”га тўқнаш келади. Биринчи учрашув 14 февралга белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!