Неймар ПСЖ мухлисларининг ғазабини қўзитди

  • 24 апрель, 2022, 21:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Неймар жамоа мухлислари футболчилар билан муддатидан олдин қўлга киритган чемпионликни нишонламай, майдонни тарк этганига изоҳ берди.

Tecno

Парижликлар “Ланс” билан учрашувда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, чемпоинат якунланишига тўрт тур қолганида 10-чемпионликни расмийлаштирди. Ўйин якунлаймай териб, парижлик мухлисларнинг аксарияти трибуни тарк этди.

Бу акция ПСЖнинг Чемпионлар лигасини эрта тарк этганидан норозилик сифатида уюштирилди. Ўйиндан кейин Неймар бунга муносабат билдирди.

- Мухлисларнинг трибунани эрта тарк этгани ғалати. Улар ҳуштакбозлик қилишди. Менинг шартномам тугашига ҳали уч йил бор. Улар менга ҳуштак чалиб чарчаб қолиши аниқ, - деди Неймар.

Бразилиялик юлдуз жорий мавсумда барча турнирларда 24 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 11 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига олтита голли пас берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!