
Неймар ҳақиқий бошоғриқ экан
ПСЖ раҳбарияти бразилиялик юлдуз Неймардан тезроқ қутилмоқчи, деб ёзмоқда Get French Football News нашри.
Манбанинг таъкидлашича, бу ҳужумчи ўйинга бўлган иштиёқини йўқотиб бўлган ва аввалгидек самарали ҳаракат қилмаяпти.
Шу билан бирга клуб мутасаддилари қимматбаҳо юлдуздан қутилиш осон бўлмаслигини яхши билади. Улар бу футболчи учун 2017 йилда 222 миллион евро тўлаган ва бу трансфер рекорди ҳамон янгилангани йўқ.
ПСЖ Неймарни 100 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр. Лекин 30 ёшли ҳужумчининг катта маош талаб қилиши эҳтимолий трансферларни ҳам йўққа чиқармоқда. Неймарнинг амалдаги шартномаси яна уч йил давом этади. Қолаверса, ҳужумчи ташаббуси билан келишув яна бир йилга узайтирилиши мумкин.
Фикрлар