
Неймар Франция чемпионати рекордини янгиламоқчи
ПСЖ бош мураббийи Кристоф Галтье шогирди Неймарнинг мавсум бошидаги ўйини ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, бразилиялик янги мавсумдаги дастлабки тўртта ўйинда 7 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
“Неймар мавсумни ажойиб бошлади. Мен ди Мария Лига 1нинг бир мавсумида энг кўп голли узатма бериш бўйича рекордчи эканлигини биламан. Неймар 18 та голли узатма амалга ошириб, бу рекордни янгиламоқчими? Билмайман”, - деди Галтье.
Эслатиб ўтамиз, Неймар шу ёзда ПСЖни тарк этиши билан боғлиқ миш-мишлар тарқалган эди. Бироқ, 30 ёшли бразилиялик жамоада қолиб, фаолиятидаги энг яхши мавсум стартларидан бирини ўтказди.
Фикрлар