
Назорат учрашуви. "Нефтчи" "Атирау"ни мағлуб этди
Туркиянинг Анталья шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Нефтчи" бугун навбатдаги назорат баҳсида Қозоғистон Премьер лигаси вакили "Атирау" клуби билан учрашди. Учрашув "йўлбарслар"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
7-дақиқада Билолхон Тошмирзаевнинг амалга оширган жарима зарбасидан сўнг, тўп жонли девордаги футболчига тегиб, рикошет ҳолатда тўрдан жой олди. 34-дақиқада Владимир Йовович бошлаб берган ҳужумни Зоран Марушич голга айлантирди.
Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" Туркияда ўтган йили ҳам "Атирау" билан учрашиб 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этган эди.
Comments