"Насаф" U21 жамоасининг мураббийлар штаби яна ўзгартирилди

  • 8 октябрь, 21:04
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Насаф" футбол клуби раҳбарияти U21 жамоасининг сўнгги даврдаги қониқарсиз натижалари туфайли мураббийлар штабига ўзгаришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Tecno

Клуб матбуот хизматининг ёзишича, жамоани шу пайтга қадар бошқариб келган Зафар Холмуродов клуб структурасида бошқа лавозимга, ёрдамчи мураббий Кенжа Тўраев эса фаолиятини футбол академиямисида давом эттиради. Мураббийлар штабининг аъзоси — Икрем Репатов билан эса ўзаро келишув асосида шартнома бекор қилинди.

Мавсум якунига қадар "Насаф" U21 жамоасини клубнинг техник директори Ботир Қораев бошқариб боради. Тажрибали мутахассис ўтган мавсумда ҳам ёшлар жамоаси билан ишлаган ва уларнинг ривожланишида муҳим ўрин тутган эди.

"Насаф" футбол клуби раҳбарияти янги мураббийлар штаби жамоанинг ўйин сифатини яхшилаш, мусобақаларда муносиб натижалар қайд этиш ҳамда асосий жамоа учун салоҳиятли ёш футболчиларни тайёрлаш йўлида самарали иш олиб боришига ишонч билдиради, - дейилади расмий хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!