"Насаф" етакчиси билан шартномани узайтирди

  • 20 декабрь, 2022, 12:49
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Насаф" клуби етакчиларини таркибда сақлаб қолиш пайида ва бунинг учун ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Tecno

Жумладан, клуб сардори Умарбек Эшмуродов жамоа билан бир йиллик шартномага имзо чекди.

Умарбек Эшмуродов 2017 йилдан буён «аждарлар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Футболчи "Насаф" билан икки марта кумуш медалларини, бир марта Суперлиганинг бронза медалини ва икки бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган.

Янги мавсумдаги ҳамкорлик Умарбек ва жамоамиз учун самарали бўлади деган умиддамиз, - дея хабар бермоқда "Насаф" футбол клуби матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!