
"Наполи" сербиялик футболчисини "Кальяри"га ижарага бериб юборди
"Наполи" клуби ярим ҳимоячиси Марко Рог янги мавсумни "Кальяри"да ўтказадиган бўлди.
Неаполликлар расмий сайти тарқатган хабарга кўра “Кальяри” 24 ёшли сербиялик футболчини 2 млн евро эвазига бир мавсумга ижарага олган. Шартномага кўра уларда Рогни кейинчалик 13 млн еврога тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи ҳам мавжуд.
Маълумот учун, Рог “Наполи” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида жами 67та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилишга эришган.
Фикрлар