"Наполи" "Ливерпуль" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

  • 19 Jun 10:35
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ливерпуль" ҳужумчиси Дарвин Нуньес шу ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, “Наполи” яқин орада футболчининг вакиллари билан музокараларни давом эттириш ниятида.

Tecno

Италия клуби форвардни бир неча ҳафтадан буён кузатиб келмоқда, бироқ ҳозирча трансфер шартлари бўйича келишув бўлмади. Аввалроқ, "Ливерпуль" Нуньесни камида 70 миллион еврога баҳолаётгани хабар қилинганди.

Уругвайлик футболчига “Наполи”дан ташқари, Саудия Арабистони клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Дарвиннинг трансфери муваффақияцизликка учраган тақдирда неаполликлар ҳужумни кучайтириш учун муқобил вариантларни кўриб чиқмоқда. Номзодлар орасида "Удинезе"дан Лоренцо Лукка ва "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Расмус Хойлунд ҳам бор.

Comments

You must be logged in to commet!