МЮ ва Санчо ПСЖни қийнаяпти

  • 14 Aug 14:52
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ Жейдон Санчо трансфери устида иш олиб бормоқда. 

"RMC Sport" нашри берган хабарга кўра, "Манчестер Юнайтед" вингер учун 60 миллион евродан кўпроқ талаб қилмоқда. Шунингдек, англиялик футболчининг ўзи ҳам Париж клубидан катта маош сўраяпти. Бироқ ПСЖ "қизил иблислар" ва футболчининг шартларига рози эмас. Сабаби, Париж клубида маълум молиявий чегаралар мавжуд. 

Шу кунларда ПСЖ ҳамда Санчонинг атрофидагилар билан илк мулоқот бўлиб ўтди. Таъкидлаш керак, парижликлар Жейдонни сотиб олиш борасида ҳамон бир қарорга келмаган. 

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Боруссия Дортмунд"да ижарада ўтказган Санчо Бундеслига доирасида 14 учрашувда 2 та гол уришга муваффақ бўлган. 


 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!