МЮ ва "Интер" қишда "Бавария" ҳужумчисини сотиб олишга уруниб кўради

  • 24 октябрь, 2019, 15:20
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” клуби ҳужумчиси Томас Мюллер давралар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда SportBild нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 30 ёшли немис футболчисига “Манчестер Юнайтед” ва “Интер”дан қизиқишлар мавжуд. Айтиш керакки, “нерадзуррилар” Мюллер масаласида ўтган ёзги трансферлар даврида мюнхенликлар билан алоқага чиққан, энди улар футболчининг хоҳишидан фойдаланиб яна бир бор уни сотиб олишга уруниб кўришмоқчи.

Маълумот учун, Мюллер жорий мавсум Бундеслигада жами 8 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!