Муҳаммад Салоҳдан рад жавобини олган шайхлар бошқа тўпурар топди

  • 24 Apr 10:19
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Саудия Арабистонининг энг қудратли клубларидан ҳисобланган “Ал-Ҳилол” мисрлик тўпурар Муҳаммад Салоҳни трансферга кўндира олмади.

32 ёшли футболчи катта маошларга учмай, “Ливерпуль” билан яна икки йиллик шартнома тузишни маъқул кўрди.

Таниқли журналист Бен Жейкобснинг маълум қилишича, “Ал-Ҳилол” энди бошқа машҳур ҳужумчини олиша белбоғлади.

Саудияликлар асли “Наполи”га тегишли бўлган, лекин мавсумни “Галатасарой”да ўтказаётган Виктор Осимхенни олишни мақсад қилган.

Нигериялик футболчи ёзда барибир жамоасини ўзгартиради. Чунки унинг “Наполи” раҳбарияти билан муносабати бузилган ва Неаполга қайтишни истамаяпти.

Шунга қарамай, “Ал-Ҳилол”га бу трансферни амалга ошириш осон бўлмайди. Чунки Европанинг бир неча грандлари Осимхенни ўз сафига чорлаяпти.

Comments

You must be logged in to commet!