Муҳаммад Салоҳ мухлисларни қўрқитиб қўйди

  • 31 Aug 15:57
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Ливерпуль”нинг кейинги йиллардаги энг зўр тўпурари Муҳаммад Салоҳ келажаги ҳақида фикр билдирди. Мисрлик ҳужумчининг сўзлари жамоа мухлисларини хавотирга солиб қўйди. 

Tecno

- “Мавсум бошланмай туриб, шартномам бўйича бир йилим қолди, келинг, битим ҳақида ўйламай,  уни мароқ билан ўтказай”, деб айтганман. Мен келаси йил ёки келажагим ҳақида ўйлашни истамайман. Шартномамнинг охирги йилини мароқли ўтказмоқчиман, кейин нима бўлишини вақт кўрсатади.

Асосийси, ҳозирги кун билан яшаб, шу ерда эканимга шукр қилишдир, - деди Муҳаммад Салоҳ. 

Муҳаммад Салоҳни анчадан бери Саудия Арабистони клублари ўз сафига чорлаб келади. Моҳир тўпурарнинг ливерпулликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида тугайди. 

Comments

You must be logged in to commet!