Асосий мазмунга ўтиш
Моуриньо: Агар Куртуани энг зўри десам, икки дақиқада бошқаси қўнғироқ қилади

Моуриньо: Агар Куртуани энг зўри десам, икки дақиқада бошқаси қўнғироқ қилади

"Реал" бош мураббийи Жозе Моуриньо матбуот анжуманида унга берилаётган энг кўп саволлардан бирига – "Тибо Куртуа у бошқарган жамоалардаги энг яхши дарвозабонми, йўқми?," – деган мавзуда фикр билдирди.

- Мен ҳеч қачон бундай гап айтмаганман. Умуман олганда, футболчиларимни шундай тарзда таққослаб, баҳолашни ёқтирмайман. Кўпинча мендан мураббийлик фаолиятим давомида тузишим мумкин бўлган энг яхши асосий таркибни сўрашади. 

Бир нарсани айта оламан: Куртуа менинг жамоамга келганида тахминан 20 ёшда эди. Шунга қарамай, у асосий таркибда ўйнай бошлади, гарчи таркибда АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон ҳисобланган Петр Чех ҳам бор эди. Биз Англия чемпионлигини айнан Куртуа дарвозани қўриқлаган мавсумда қўлга киритдик, Чех эса – ҳаммадан кучли бўлишига қарамай – асосан кубок баҳсларида майдонга тушарди.

Лекин агар мен ҳозир Куртуа энг яхшиси десам, икки дақиқа ўтиб Жулио Сезар телефон қилиб қолади: "Ҳа, демак, сен учун энг яхшиси Куртуа-ми? У ҳолда мен билан бирга ютиб олган Чемпионлар Лигаси қаерда қолади?" деб сўрайди. Албатта қўнғироқ қилади, буни тасаввур қилиш қийин эмас, – деди Моуриньо кулимсираб.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" чоршанба куни Чемпионлар Лигаси баҳсида "РБ Лейпциг" устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ