Моура ЕЧЛда ҳафта футболчиси деб топилди

  • 10 май, 2019, 16:38
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби форварди Лукас Моура Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, бразилиялик футболчи "Аякс"га (3:2) қарши бўлиб ўтган Амстердамдаги ўйинда хет-трик қайд этган эди.

Эслатиб ўтамиз, номзодлар орасида шунингдек Мусса Сиссоко ("Тоттенхэм"), Трент Александер-Арнольд ("Ливерпуль") ва Жоржиньо Вейналдум ("Ливерпуль") каби футболчилар ҳам бор эди.

Маълумот учун, “Ливерпуль” ва “Тоттенхэм” жамоалари ўртасидаги финал учрашуви 1 июнь куни Мадриддаги “Ванда Метрополитано” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!