"Милан" юлдузи Саудия клубига ўтишга яқин

CHERY AUTO

"Милан" клубининг чап қанот ҳимоячиси Тео Эрнандес "Ал-Ҳилол" клубига ўтишга яқин турибди, деб хабар берди инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда.

Tecno

Манбага кўра, футболчи трансферга розилик берган. Унга йилига 20 миллион евро маош таклиф қилинган. Ҳозирда клублар битимни якунлаш устида иш олиб бормоқда. Яқин орада келишувга эришилиши кутилмоқда.

Ўтган мавсумда Эрнандес барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 6 та голли узатма билан ажралиб турган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, Теонинг бозор баҳоси 40 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!