
"Милан" яна келиша олмаяпти
Corriere dello Sport манбааси хабарига кўра, 20 ёшли дарвозабон Жанлуижи Доннарумма "Милан"нинг янги шартнома бўйича таклифини рад этди. Миланликлар футболчи учун йилига 6 миллион евро таклиф қилишган, аммо Италия терма жамоаси асосий дарвозабонини бундай режа қаноатлантирмаган.
Олдинроқ, "ПСЖ" Доннаруммани қўлга киритишга қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқаган, аммо томонлар расмий музокаралар ўтказишмаган эди.
Фикрлар