Месси қайтадиган сана аниқ бўлди

  • 23 Aug 09:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Интер Майами” ва Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси жароҳатини даволатишни давом эттирмоқда.

Tecno

Журналист Эрнан Клаус саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби қачон майдонга қайтишига ойдинлик киритди. У берган маълумотларга қараганда, Месси ҳозир индивидуал машғулотларни давом эттирмоқда ва тез орада умумий гуруҳга қўшилади.

Кўпчилик Мессининг 1 сентябрь куни “Чикаго Файр”га  қарши баҳсда иштирок этишини кутяпти. Бироқ клуб шифокорлари Леони майдонга қайтаришга шошилмасдан, уни 14 сентябрда “Филадельфия Юнион” билан бўладиган беллашувгача оёққа қўймоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Месси 15 июль куни Америка Кубоги финалида Колумбияга қарши ўтказилган учрашувнинг 64-дақиқасида оёғидан жароҳат олган эди. 

Comments

You must be logged in to commet!