
Месси фаолияти бўйича якуний қарорини айтди
Лионель Месси ёзда ПСЖга ўтганидан бери ўйинлари ўзи истагандек чиқмаётган эди. Бутун фаолиятини “Барселона”да ўтказган ҳужумчи бошқа чемпионат ва янги жамоага мослашиши узоқ давом этди.
Орада Месси Каталонияга қайтиши ҳақида ҳам хабарлар тарқатилди. Шу боис, аргентиналик юлдуз яқин келажакдаги режалари бўйича маълумот берди.
Marca нашрининг маълум қилишича, Лионель Месси 2022 йилнинг декабригача Париж клубидан кетмайди. У пойтахтликлар сафида Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритишни ва йил охирида Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатига юқори спорт формасида етиб келишни режалаштирган.
Лионель Месси жорий мавсумда барча турнирларда 19 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини етти маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига еттита голли пас узатди.
Фикрлар